Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли фармонини мазмун моҳияти ва талаблари юзасидан Мирзо Улуғбек туманида Маҳалла фуқаро йиғини фаоллари билан навбатдаги семинар-учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур семинар-учрашувда аҳолини рўйхатга олиш аҳолининг аниқ сонини, индивидуал рўйхатга олишини ва жинси, ёши, турмуш даражаси, таълим даражаси, ҳаёти, бандлиги, фуқаролиги ва бошқа демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Ушбу маълумот келгуси йилларда мамлакатда аҳоли сонини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг асосий ҳусусиятларини башорат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши, натижада узоқ муддатли бюджетни режалаштиришнинг асосини ташкил эташи ҳам айтиб ўтилди.
2019-06-13